» » Форишда миллий гвардия ходимлари ҳам «Яшил макон» лойиҳасида фаол иштирок этишмоқда

Форишда миллий гвардия ходимлари ҳам «Яшил макон» лойиҳасида фаол иштирок этишмоқда

17 ноябрь 2023 г 239 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида Фориш тумани миллий гвардия ва қўриқлаш бўлими ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.
Улар томонидан туманнинг «Ўзбекистон» маҳалласида боғ ташкил этилмоқда. Миллий гвардия ва қўриқлаш бўлими ходимлари боғ ташкил этиладиган майдонни турли чиқиндилардан тозалашиб, техникалар ёрдамида текислашди. Шундан сўнг у ерга маҳаллий ўғит солишди.

Миллий гвардия ва қўриқлаш бўлими ходимлари ташкил этилган боғга ҳудуд иқлимига мос ҳамда сувсизликка чидамли дарахт кўчатлари экишди. Ташкил этилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида жамоа аъзолари кўнгилли бўлиб иштирок этишди.

Ўйлаймизки, осойишталигимиз посбонлари томонидан экилган ниҳоллар келгусида атроф-муҳитга яшиллик бахш этиб, атмосферамиз мусаффолигини таъминлашга хизмат қилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!