» » Жиззахда Республика стоматологларининг илмий-амалий анжумани ўтказилди

Жиззахда Республика стоматологларининг илмий-амалий анжумани ўтказилди

20 ноябрь 2023 г 312 Комментарии: 0

Қозон федерал университетининг Жиззах шаҳридаги филиалида “Стоматологиянинг долзарб муаммолари, юқори лаб ва танглай кемтигларини даволашнинг замонавий жиҳатлари” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Стоматологлар ассоциацияси, Россиянинг Қозон федерал университети Жиззах филиали, Тошкент давлат стоматология институти ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу анжуманда Россиядаги Патрис Лумумба номидаги Халқлар дўстлиги университети, мамлакатимизда фаолият юритаётган тиббиёт олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, соҳанинг республикамиздаги етук мутахассислари, ҚФУ Жиззах филиали илмий жамоаси, магистрант ва талабалар иштирок этди.  

Илмий-амалий конференциянинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Стоматологлар ассоциацияси раиси, тиббиёт фанлари доктори А.Ҳасанов, Жиззах вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи О.Маҳмудова, ҚФУ Жиззах филиали ижрочи директори, техника фанлари доктори, профессор О.Бобомуродов ва бошқалар сўзга чиқиб, стоматологиянинг долзарб муаммолари, юқори лаб ва танглай кемтигларини даволашнинг замонавий жиҳатлари, соҳа учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича республикамизда фаолият юритаётган тиббиёт олий ўқув юртлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Ўзбекистонда стоматологик физиотерапиянинг долзарб муаммолари ва замонавий жиҳатлари”, “Беморларда юқори лаб ва танглай кемтигини жарроҳлик давосидан сўнг бурун дефорациясини эстетик ва функционал реаблитацияси”, “Кўкрак ёшидаги болаларда тишлар тараққиётининг килиник-морфологик хусусиятлари”, “Фиртел ёшидаги аёллардаги  ортопедик стоматологик саломатлигини ўрганиш натижалари” каби мавзуларда  долзарб маърузалар тингланди.  

Республика илмий-амалий конференциясида ҳамкорлик меморандумлари  имзоланди.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!