» » Пахтакор туманида экстремизм ва радикализмга қарши курашиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Пахтакор туманида экстремизм ва радикализмга қарши курашиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

27 ноябрь 2023 г 264 Комментарии: 0

Экстремизм ва радикализмга қарши кураш йўналишида ўтказилган тадбирлар: Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Л.Аҳмаджонов, вилоят ИИБ бўлим бошлиғи Ж.Абдуллаев ҳамда туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда Пахтакор тумани ҳокимлиги Молия бўлими фаоллар залида туманда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, Экстремизм ва радикализмга қарши курашиш бўйича туман ҳокимининг ўринбосарлари, маҳалла раислари, туманда фаолият юритаётган корхона, ташкилот, муассасалар ва бозорлар рахбарлари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирда иштирокчиларга янги тахрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннининг мазмун мохияти, республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ёшларни ҳар-хил оқимларга тушиб қолишини олдини олиш ва дресс-код талабларига риоя қилиш кераклиги тушунтирилди ҳамда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида улар томонидан ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2020 йилдаги Қарори билан экстремистик материаллар сирасига киритилган китоблар, дисклар ва бошқа турдаги ноқунуний адабиётлардан фойдаланмасликлари айтиб ўтилди.

Шунингдек, тадбир давомида мутасаддиларга ёшлар орасида диний мутаассиблашиб кетиш ҳолатлари ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшларнинг экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олишга қаратилган тушунтириш ва профилактик тадбирларни ташкил этиш, ёшлар ва уларнинг оила аъзолари билан профилактик ишларни амалга ошириш юзасидан тарғибот тадбирларини мунтазам ўтказиб бориш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Тадбир давомида, “Терроризм ва экстремизм - жамият тараққиётига таҳдид” номли видеоролик намойиш этилди.


скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!