» » “MY.GOV.UZ – XIZMATINGIZDA!” лойиҳаси Жиззах вилоятида

“MY.GOV.UZ – XIZMATINGIZDA!” лойиҳаси Жиззах вилоятида

27 ноябрь 2023 г 246 Комментарии: 0

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ДМ томонидан жорий йилнинг 23-24 ноябрь кунлари Жиззах давлат Педогогика университети, Жиззах Политехника институти талабалари, Жиззах шаҳар касб-ҳунар мактаби профессор-ўқитувчилари ҳамда юқори синф ўқувчилари, Зарбдор тумани аҳолиси, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан (my.gov.uz) фойдаланиш бўйича кўникмаларни ошириш мақсадида “My.gov.uz xizmatingizda” лойиҳаси доирасида ўқув семинарлари ўтказилди.

Семинарлар давомида иштирокчилар my.gov.uz порталида жорий этилган имкониятлар, янги турдаги электрон хизматлар ва улардан фойдаланиш тартиблари, йўлга қўйилган хизматлар ва имтиёзлар ҳақида билан таништирилди.

Иштирокчилар электрон давлат хизматлари аҳоли ҳаётини қандай осонлаштириши, ушбу имкониятларни яратишда янги рақамли технологияларнинг ўрни, шунингдек, хизматлардан фойдаланишда фуқаролар қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгалиги бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!