» » Ноқонуний иш келтирар ташвиш

Ноқонуний иш келтирар ташвиш

28 ноябрь 2023 г 306 Комментарии: 0

Шароф Рашидов туман солиқ ходимлари жойларга чиққан ҳолда бизнес юритувчиларга қонуний фаолият олиб бориш юзасидан мутахассислар томонидан тушунтириш, тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Аммо «Гуруч курмаксиз бўлмас» деганларидек амалдаги қонун ҳужжатларига риоя қилмай, ноқонуний бойлик орттириш йўлидаги шахслар ҳам, афсуски, учраб турибди.

Яқинда бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими, Шароф Рашидов туман солиқ инспекцияси ҳамкорликда ўтказилаётган назорат тадбирларида ноқонуний сотилаётган алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг савдоси чек қўйилди.

Жумладан, Шароф Рашидов туманида яшовчи фуқаро К.Н. давлат рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний равишда тамаки ва алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланишига маълум бўлди. Ундан тегишли тартибда 160 кути 2 миллион 400 минг сўмлик сигареталар ва 70 дона жами 2 миллион 800 минг сўмлик алкоголь маҳсулотлари далилий ашё сифатида олиниб, далолатнома расмийлаштирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!