» » Шароф Рашидов туманида фермер хўжалиги электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келгани аниқланди

Шароф Рашидов туманида фермер хўжалиги электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келгани аниқланди

18 август 2023 г 297 Комментарии: 0

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспексия” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва “Ҳудудий электр тармоқлари” AЖ билан ҳамкорликда Жиззах вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида Шароф Рашидов тумани, “Янги диёр” МФЙда жойлашган “М. С.” фермер хўжалигида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Ушбу фермер хўжалиги электр қурилмаларини электр ҳисоблагичсиз тармоққа улаб, 223 минг кВт·соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги ва бунинг натижасида таъминот корхонасига 100,4 млн сўм миқдорида зарар келтирганлиги маълум бўлди.

Aниқланган ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Ҳудудларда назорат тадбирлари давом етмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!