» » Май ойида Жиззахдаги илмий тажриба станциясида 442,9 миллион сўм электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган

Май ойида Жиззахдаги илмий тажриба станциясида 442,9 миллион сўм электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган

03 июнь 2023 г 241 Комментарии: 0

Жорий йилнинг май ойида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 135 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан 23 миллион киловатт соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Бунинг натижасида тизимга 20,6 миллиард сўм зарар келтирилганлиги маълум бўлди.

Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Самарқанд, Жиззах ва Бухоро вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Хусусан, Самарқанд вилоятидаги "Ч. З. Д." фермер хўжалигида 1,7 миллиард сўм, Жиззах вилоятидаги илмий тажриба станциясида 442,9 миллион сўм, Бухоро вилоятидаги "Т. К." МЧЖда 324 миллион сўм миқдоридаги қайта ҳисоблаш ишлари амалга оширилди. Айни кунда қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!