» » “Очиқ эшиклар куни” давом этмоқда

“Очиқ эшиклар куни” давом этмоқда

30 ноябрь 2023 г 241 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 1 декабр кунидан бошлаб янгиланган “Давлат фуқаролик хизматчиси” тести жорий этилиши белгиланган.

Шу муносабат билан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан номзодлар ва давлат ташкилотлари масъул ходимлари учун янгиланган тестлар билан танишиш, ўз билимларини синаб кўриш имконияти яратиш мақсадида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтмоқда.

Иштирокчиларга янги турдаги тест саволлари: миллий қонунчилик, давлат тили, АКТ ва мантиқ (IQ) йўналишидан иборатлиги, тест босқичидан ўтиш бали “56” балл эканлиги тушунтирилди. Иштирокчилар тест синовида иштирок этиб, ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.

Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг 29-30 ноябрь кунлари соат 14:00 дан 18:00 гача "Очиқ эшиклар куни" ўтказилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!