» » Жиззахда ҳоким ёрдамчиси лавозими учун танловнинг суҳбат босқичи ўтказилди

Жиззахда ҳоким ёрдамчиси лавозими учун танловнинг суҳбат босқичи ўтказилди

07 июль 2023 г 436 Комментарии: 0

Бахмал тумани "Музбел"МФЙда ҳоким ёрдамчиси учун ўтказилган танловнинг якуний суҳбат босқичи давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (vacancy.argos.uz) орқали ташкил этилиб, дастлаб 50 нафар номзодлар танловда иштирок этиш учун онлайн ҳужжат топширган эдилар.
Бунгача малака талабларига мос номзодлар учун танловнинг тест босқичи ўтказилиб, етарли балл тўплаган 6 нафар номзодлар танловнинг суҳбат босқичига етиб келишди.

Агентлик Жиззах вилояти филиали томонидан танлов босқичлари очиқ ва шаффоф ўтказилиши тизимли равишда назорат қилиб борилмоқда.

Маълумот учун: Жорий йилнинг 1-ярим йиллиги давомида вилоятда жами 425 та очиқ мустақил танловлар ташкил этилди. Уларда 12921 нафар номзодлар иштирок этиб, шундан, 131 нафар ғолиблар аниқланди ва давлат фуқаролик хизматига қабул қилинди. Ҳозирда 121 та танловлар турли босқичларда давом эттирилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!