» » Бахмалда давлат ташкилотлари кадрлар бўлими ходимлари малакаси оширилди

Бахмалда давлат ташкилотлари кадрлар бўлими ходимлари малакаси оширилди

01 май 2023 г 392 Комментарии: 0

Бахмал туманида ўтказилган семинарда Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали - vacancy.argos.uzдан фойдаланиш тартиблари, мазкур тизимга киритилган ўзгариш ҳамда янги қулайликлар ҳақида тушунчалар берилди.
Таъкидлаш керакки, туманда 2021 йилдан шу кунга қадар мазкур тизим орқали давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган 313 та вакант лавозимларга танловлар эълон қилинган. Мазкур лавозимларга 3206 нафар номзодлар ҳужжат топширган бўлса, танловлар якуни билан 106 нафар ғолиблар аниқланган.
Семинарда Давлат фуқаролик хизмати соҳасида инсон ресурсларини бошқариш ахборот тизими - hrm.argos.uzдан фойдаланиш тартиблари тушунтирилди. Ҳозирда мазкур тизимга Бахмал тумани бўйича 15 дан ортиқ ташкилотлар уланган бўлиб, ходимлар тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилмоқда. Тадбирда кадрлар ишини рақамлаштиришнинг аҳамияти, электрон дастур билан ишлаш механизмлари атрофлича тушунтирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!