» » Жиззах вилояти прокуратураси тадбиркорлар учун “Очиқ эшиклар куни”ни йўлга қўйди

Жиззах вилояти прокуратураси тадбиркорлар учун “Очиқ эшиклар куни”ни йўлга қўйди

21 октябрь 2019 г 1 864 Комментарии: 0

Ҳафтанинг ҳар жума куни тадбиркорлар вилоятдаги прокуратураларда бўлиб, “Очиқ эшиклар куни”да муаммоларига ечим топиши мумкин.

Тадбиркорларга имконият яратиш, муаммолари бўйича амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Жиззах вилояти прокуратурасининг ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар жума куни вилоят ҳамда барча туман ва шаҳар прокуратураларида соат 10:00дан 13:00га қадар “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Тадбиркорлар ҳозирги кунда ушбу имкониятдан фойдаланиб, прокуратура органларига турли масалаларда мурожаат қилмоқда. Кейинги кунларда 20 та тадбиркор мурожаат қилган бўлса, деярли барчасининг муаммолари тезкорлик билан ҳал этилишида амалий кўмак кўрсатилди.

Тадбиркорлар бевосита тегишли ташкилотларга инвестиция жалб қилиш, кредит олиш, коммунал хизмати тармоқларига уланиш каби масалалар бўйича мурожаат қилганида битмаган ишлари прокуратура аралашуви билан ижобий ечим топаётир.

Прокуратураси органлари томонидан бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!