» » Зарбдор туманида хотин-қизлар билан ишлаш масаласида намунавий тизим яратиш мавзусида семинар ташкил этилди

Зарбдор туманида хотин-қизлар билан ишлаш масаласида намунавий тизим яратиш мавзусида семинар ташкил этилди

04 декабрь 2023 г 227 Комментарии: 0

Давлатимиз раҳбарининг фармонига асосан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича белгилаб берилган давлат сиёсатининг асосий йўналишларини давлат ва жамоат ташкилотларидаги меҳнат жамоаларида самарали тадбиқ этиш тақоза этмоқда.
Шунга асосан Зарбдор тумани Нуробод маҳалласи хотин-қизлар фаоли Махсуда Мирзаеванинг фаолияти мисолида «Бошланғич ташкилоти ишини самарали ташкил этиш ҳамда хотин-қизлар билан ишлаш масаласида намунавий тизим яратиш» мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда туманнинг ҳар бир ташкилотларида ва маҳаллаларида ташкил этилган Бошланғич ташкилоти вакиллари иштирок этишди.

Унда Махсуда Мирзаеванинг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлари тақдимоти семинар қатнашчиларига намойиш этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!