Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Вилоят солиқ бошқармасида конституция байрамига бағишланган тадбир ўтказилди
05 декабрь 2023 г 295 Комментарии: 0
Яқинда вилоят солиқ бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда вилоят мамурий суд раиси ва судьяси, солиқ ходимлари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан нотиқлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги билан самимий қутлаб, асосий қонунимизнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, халқ фаровонлигини оширишдаги аҳамиятига тўхталди.
Таъкидланганидек, Конституция – бу миллий ҳуқуқ тизимининг асосини ташкил этиш билан бирга у ижтимоий ҳаётнинг ўлчамларини ўзида жамлаши билан ажралиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини белгилашда муҳим ҳужжат ҳисобланади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!