Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фоторепортаж: Жиззахда тантанали тадбир ўтказилди
08 декабрь 2018 г 2 992 Комментарии: 0
Жиззах мусиқали драма театрида 8 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Жиззах вилоят ҳокими Э.Салиев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан барчани табриклади.
Вилоят ҳокими табрик сўзида, “Бугунги глобал ўзгаришлар муҳитида тарихи буюк, келажаги порлоқ она Ватанимиз - Ўзбекистон Республикасининг жаҳон давлатлари қаторидан муносиб ўрин эгаллаши, юртдошларимизнинг фаровон турмуш тарзи, ёшларимизнинг эртанги кунининг ёруғ бўлиши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, барча жабҳалардаги ислоҳотлар салмоқдорлиги – бари-бариси Бош Қомусимиз асосида яратилган ҳаётий қоидалар билан чамбарчас боғлиқ. Зеро, Ўзбекистон Конституцияси халқимиз иродаси, руҳияти, ижтимоий онги ва маданиятини ўзида акс эттирган Асосий қонунимиздир” дия таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, байрамда Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 июлдаги “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Қарорига асосан маҳалла тизимини ривожлантириш, унинг мавқеини мустаҳкамлаш, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишдаги фаоллиги ҳамда бу борада эришган алоҳида ютуқлари учун вилоятимиздан 11 нафар шижоатли, фаол, ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмаларининг вакиллари “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан мукофотланди.
Тантанали руҳда ўтган тадбирда маҳаллий ва пойтахтдан келган санъат вакиллари ўзларининг куй-қушиқлари билан келганларни ҳушнуд этди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!