Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда Конституциянинг 31 йиллиги кенг нишонланди
07 декабрь 2023 г 516 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимлиги Анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги нишонланди.Бош қомусимизнинг қабул қилинганлигининг 31 йиллиги тантанали тарзда ўтказилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев Конституция қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан сўзга чиқди.
Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида, ғоят оғир ва мураккаб бир шароитда қабул қилинган Конституциямиз берган ҳуқуқ ва имкониятлар туфайли эл-юртимизнинг фидокорона меҳнати билан ўтган даврда ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида улкан ютуқ ва натижаларни қўлга киритдик.
Хабарингиз бор, шу йилнинг 30 апрель куни мамлакатимиз ҳаётида, ҳеч шубҳасиз, том маънодаги улкан тарихий воқеа бўлиб ўтди.
Биринчи марта умумхалқ референдуми асосида янгиланган Конституциямизни қабул қилдик.Референдумда юртдошларимиз “Бу – менинг Конституциям”, деб ғурур билан овоз берди.
Референдум кейинги йилларда халқимизнинг сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти ва дунёқараши нақадар юксалганини амалда кўрсатди.
Албатта, халқимизнинг референдумдаги овози, билдирган юксак ишончи барчамизга катта масъулият юклайди, эл-юртимизни рози қилиш учун бизни янги марраларга ундайди, ислоҳотларни жадал давом эттиришга янада катта куч-ғайрат ва илҳом бағишлайди.
Тантанали руҳда ўтган тадбирда Ўзбекистон давлат симфоник оркестри ўзларининг куй-қушиқлари билан келганларни ҳушнуд этди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!