» » Пахтакор туманининг “Олмазор” маҳалласи oбод масканга айланди

Пахтакор туманининг “Олмазор” маҳалласи oбод масканга айланди

07 декабрь 2023 г 565 Комментарии: 0

“Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича, Пахтакор туманидаги “Олмазор” маҳалласи бугун обод масканга айланди.

Давлатимиз бош қомуси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан янгиланган “Олмазор” маҳалласида байрам тадбири ташкил этилди.Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этди.

“Олмазор” маҳалласида бугунги кунда 1225 та хонадон, 1376 оила, 5379 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Маҳаллада аҳолини яшаша шароитини яхшилаш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 3,1 км газ қувурлари таъмиранди. 4 та газ тақсимлаш қурилмаси (ГРП) мукаммал таъмирланди. 33 та хонадонга суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди.

1,0 км асосий ичимлик суви тармоғи қисми жорий таъмирланди. 10 та ичимлик суви назорат қудуғи тўлиқ таъмирланди ва 200 метр ичимлик суви тармоғи тортилди.

Маҳаллада уйма-уй юриб хатлов натижасида аниқланган 176 нафар ишсиз фуқароларнинг 53 нафар фуқароларга тадбиркорлигини бошлаш ва тадбиркорликни кенгайтириш учун 1,0 млрд. 79 млн. сўм имтиёзли кредит ажратиш орқали, 25 нафар ишсиз фуқароларга жамоатчилик асосида, 18 нафар фуқаролар йўналиши бўйича, 39 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланди.

“Олмазор” маҳалласи марказий кўчасининг 2,5 км асфалтобетон ётқизилди, 0,5 км бетон йўлга айлантирилди, 1,5 км тупроқ кўчалар шағал йўлга айлантирилди.

Шу билан бирга, 2,0 км велосипед ва саломатлик йўлаклари ташкил этилди. Уй-жойи таъмирга муҳтож, ўта оғир шароитда яшаётган 74 нафар фуқароларнинг турар жойлари жорий таъмирланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!