Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаорол тумани ҳокими бошчилигидаги делегация амалий сафар билан Мисрга борди
11 декабрь 2023 г 556 Комментарии: 0
Ғаллаорол тумани ҳокими Жалолиддин Оқбоев бошчилигидаги делегация амалий сафар билан Мисрга борди.
Ўзбекистон элчихонаси томонидан бир қатор музокаралар ташкил этилди. Учрашувлар чоғида Миср вакилларига мамлакатимиз, хусусан Ғаллаорол туманининг иқтисодий-инвестициявий салоҳияти ҳақидаги муҳим маълумотлар тақдим этилди.
Мисрнинг “ECAD” компанияси раиси Амр ал-Ҳафний, “Al-Hanaa” компанияси раиси Амр ал-Муршидий, Қишлоқ тадқиқотлари маркази маслаҳатчиси Эссам Васиф билан кечган суҳбат давомида Ғаллаорол туманида қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари хусусида фикр алмашилди.
Миср вакиллари Жиззах вилояти ишбилармонлари билан ҳамкорликда чўл ҳудудларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдиришди.
Искандария вилоятида ўтказилган учрашувда Миср тажрибаси асосида Ғаллаорол туманидаги лалми майдонларда қанд лавлаги етиштириш бўйича келишиб олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!