Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » «Сангзор» дарёси ҳавзасида экологик рейд тадбирлари ўтказилди
12 декабрь 2023 г 326 Комментарии: 0
Жиззах вилояти Экология бошқармаси томонидан вилоят ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сангзор» дарёси ўзанида ноқонуний қум-шағал ковлаб олиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Тадбир давомида Ғаллаорол тумани «Гулистон» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи дарё ўзанидан фуқаро Н.И. томонидан ноқонуний равишда қум-шағал ковлаб олиш ҳолати аниқланди.
Фуқаро томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолати такрор содир этилганлиги сабабли МЖтКнинг 70-моддаси 4-бандига асосан БҲМ нинг 20 баробари, яъни 6 800 000 сўм жарима белгиланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!