Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда экологик ҳуқуқбузарликлар дронлар орқали аниқланмоқда
06 октябрь 2022 г 647 Комментарии: 0
Эндиликда Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Назорат инспекцияси томонидан тезкор рейд тадбирларида учувчисиз учиш аппарати - дронларда ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Навбатдаги рейд тадбири давомида узоқ масофадан ҳуқуқбузарликни аниқлаш мақсадида учувчисиз учиш аппарати (дрон) ёрдамида фуқаро Л.Т. томонидан Ғаллаорол тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи "Сангзор" дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал аралашмасини ҳеч қандай рухсатсиз қазиб олган ҳолати аниқланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!