» » Ғалларолда сел йўлидан қум-шағал қазиган ҳуқуқбузарга жарима қўлланилди

Ғалларолда сел йўлидан қум-шағал қазиган ҳуқуқбузарга жарима қўлланилди

25 май 2022 г 569 Комментарии: 0

Юртимизда жорий йил баҳор мавсуми нисбатан серёғин келгани, айниқса, тоғли ҳудудларда сел ва кўчки содир бўлиш ҳолатлари ҳудудлардаги кўплаб инфратузилма объектларига, аҳоли хонадонлари, чорва моллари ва қишлоқ хўжалигига сезиларли зиён етказгани барчамизга маълум.

Мана шундай шароитда айрим кимсаларнинг билиб ёки билмай сел йўлларини ўзгартириш, сойлардан ноқонуний тош-шағал ва қумларни қазиб олиши билан боғлиқ нохуш ҳолатлар ҳамон учраётгани янада таассуфли.

— Экологик назорат рейд тадбирлари давомида Ғаллаорол тумани Лалмикор маҳалласи ҳудудида худди шундай ҳолатга дуч келинди, — дейди Жиззах вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бўлим бош мутахассиси Юсуф Абралов. — Шу ҳудуддан ўтган сел йўлидан ноқонуний қум-шағал қазиб олиниши натижасида чуқурликлар ҳосил бўлгани, бу ҳолат сел келган вақтида йўлини ўзгартиришга олиб келиши аниқланди.

Натижада мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган фуқаро О.Ҳ.га нисбатан маъмурий жарима қўлланилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!