Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокимлигининг 2023 йил учун Монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҲИСОБОТИ
15 декабрь 2023 г 217 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимлигининг 2023 йил учун Монополияга қарши комплаенс ҳақидаги
ҲИСОБОТИ
№ |
Амалга ошириладиган ишлар |
Бажарилиши |
Асос |
I. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш бўйича механизм ва ҳуқуқий асосларнинг яратилганлиги |
|||
1. |
Монополияга қарши комплаенс тизими фаолияти тартибини белгиловчи ички низом ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлиги. |
Жиззах вилояти ҳокимининг |
Тасдиқланган ички низомнинг электрон (PDF) формати илова қилинмоқда. |
2. |
Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини камайтириш мақсадида бир йилга мўлжалланган “йўл харитаси” ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлиги. |
Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан 2023 йил 19 июнда 02-698-сон билан 2023 йилга мўлжалланган “Йўл харита” тасдиқланган. |
Тасдиқланган “йўл харита”нинг электрон (PDF) формати илова қилинмоқда. |
3. |
Рақобат чекланишига, шунингдек рақобат ёки табиий монополия шароитларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилишига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар ҳақида хабар беришга мўлжалланган алоқа воситалари ташкил этилганлиги. |
Жиззах вилояти ҳокимлиги расмий веб-сайтида Монополияга қарши курашишга оид тадбирлар жойлаштирилиб борилиб, мазкур соҳага оид мурожаатларни қабул қилиш мақсадида Саll-марказ (72-226-05-21) фаолияти йўлга қўйилди. |
https://jizzax.uz/ |
4. |
Монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисобот сифатли ва ўз вақтида тақдим этилганлиги ва расмий веб-сайтга жойлаштирилганлиги. |
Монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисобот Рақобат қўмитасига белгиланган вақтда тақдим этилди ва ташкилотнинг расмий веб сайтига жойлаштирилди. |
Расмий веб-сайтга жойлаштирилган ҳисобот билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: https://jizzax.uz/ |
II. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши хатарларини аниқлаш, баҳолаш ва уларнинг олдини олиш бўйича тадбирлар амалга оширилганлиги |
|||
5. |
Фаолиятга тегишли материалларни ўрганиш натижасида (шу жумладан, рақобатни ёки истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини чеклайдиган нормаларни аниқлашга қаратилган ички ҳужжатларни хатловдан ўтказишда) аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари сони ва соҳаси. |
Ҳисобот даврида вилоят ҳокимлиги қарор, фармойиш ва фаолиятга оид тегишли ҳужжатларни ўрганиш давомида қуйидаги соҳаларда бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди: Хусусан, тендер савдолари иштирокчиларига асоссиз талаблар қўйиш, шу жумладан уларнинг малакасига нисбатан рақобатни чеклайдиган талаблар қўйиш ҳолати аниқланди.
|
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича ҳужжатлар ва бошқа тасдиқловчи материаллар тақдим этилади. |
6. |
Аниқланган қонунбузилишлар ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрилган чоралар. |
Аниқланган қонунбузилишлар ва камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Мисол учун, тендер савдолари иштирокчиларига асоссиз талаблар қўйиш, шу жумладан уларнинг малакасига нисбатан рақобатни чеклайдиган талаблар қўйиш ҳолати юзасидан мазкур савдоларни бекор қилиш хамда қайта ташкил этиш бўйича ваколатли шахс томонидан тегишли таклифлар берилди. Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган масъул ходимларига нисбатан тегишли расмий огоҳлантиришлар, хайфсан ва барча ходимларга келгусида шу каби қонунбузилиш ҳолатларини такрорламаслиги учун батафсил тушунтиришлар берилди. |
Қонунбузилиш ҳолатлари ва камчиликларга йўл қўйган ходимларга хайфсан ва огохлантиришлар бериш тўғрисидаги ҳужжатлар. |
7. |
Фаолият давомида олди олинган қонунбузилиш ҳолатлари сони ва соҳаси. |
Вилоят ҳокимлиги томонидан давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этишга оид ҳаракатлар амалга оширилиши жараёнида Комплаенс хизмати томонидан ушбу ҳаракатларни рақобат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ дастлаб монополияга қарши органнинг розилиги олингандан сўнг амалга ошириш зарурлиги тушунтирилган. |
2023 йилга мўлжалланган “Йўл харита” тасдиқланган |
8. |
Ташкилот фаолиятида рақобат чекловларини келтириб чиқариши мумкин бўлган омиллар аниқланганлиги ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилганлиги. |
Вилоят ҳокимлиги томонидан 2023 йил давомида рақобат чекловларини келтириб чиқариши мумкин бўлган омиллар ва уни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда. |
Аниқланган рақобат чекловларини келтириб чиқариши мумкин бўлган омил ва уни бартараф этиш бўйича таклифлар расмий веб-сайтга жойлаштирилади. |
9. |
Қабул қилинадиган ички ҳужжатларнинг лойиҳалари ўрганилганлиги, бунда рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилишини келтириб чиқариши мумкин бўлган нормалар аниқланган тақдирда, уни мазкур қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштириш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилганлиги. |
Вилоят ҳокимлигидаги ваколатли шахс томонидан қабул қилинадиган ички ҳужжатларнинг лойиҳаларида рақобатни чеклайдиган нормаларни аниқлаш ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида 2023 йил 15 декабрга қадар жами 611 та қарор, 335 та фармойиш ва 281 та Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорлари лойиҳалари ўрганилди ва мазкур ҳужжат лойиҳаларининг 22 таси бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштириш юзасидан тегишли таклифлар берилган. |
Қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштириш бўйича таклиф берилган. |
10. |
Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ўзгаришларидан келиб чиқиб, идоравий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар ва уларнинг амалиётга татбиқ этилганлиги. |
Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ўзгаришларидан келиб чиқиб, ички идоравий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган. |
Берилган таклифлар ва уларнинг амалиётга жорий этилган. |
11. |
Монополияга қарши комплаенс тизими фаолияти юзасидан ОАВ ва ижтимоий тармоқларда чиқишлар. |
Вилоят ҳокимлигида монополияга қарши комплаенс тизими фаолияти юзасидан ўтказилган ўқув семинари расмий веб-сайтида ёритилди. |
https://jizzax.uz |
III. Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш бўйича амалга оширган ишлари |
|||
12. |
Ташкилотда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш мақсадида ваколатли шахс (бўлинма) тайинланганлиги, унинг зарур ресурслар ва бошқа моддий-техник база билан таъминланганлиги. |
Вилоят ҳокимининг 2023 йил 22 июндаги 158-3-0-Ғ/23-сонли фармойишига асосан монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш мақсадида ваколатли шахс тасдиқланган. |
Вилоят ҳокимининг 2023 йил 22 июндаги 158-3-0-Ғ/23-сонли фармойиши илова қилинмоқда. |
13. |
Ташкилот раҳбарлари томонидан ҳайъат йиғилишлари ва бошқа йиғилишларда ташкилот фаолиятининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш масаласи кўриб чиқилганлиги. |
Вилоят ҳокимлигида ташкилот фаолиятининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш юзасидан йиғилишда муҳокама қилиб ўтилган. |
Фотосуратлар илова қилинмоқда. |
IV. Ходимларнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олишга оид ички тартиб-таомиллардан хабардорлиги ҳамда ушбу соҳада билим ва кўникмаларини ошириш бўйича тадбирларнинг амалга оширилганлиги |
|||
14. |
Ҳисобот йилида ходимларнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бўйича билим ва кўникмалари оширилганлиги. |
2023 йил давомида масъул шахс томонидан ходимларнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари юзасидан билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган жами давра суҳбати ва ўқув семинарлари ташкил этилди. |
Тадбирлар фотосуратлари юборилмоқда. |
15. |
Ташкилот ходимларини рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш бўйича тайёрлаш ва қайта тайёрлашга оид махсус ўқув дастурлари, қўлланмалар мавжудлиги. |
Ваколатли шахс томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиш хавфини аниқлаш ва олдини олишга қаратилган монополияга қарши комплаенс тизимини самарали ташкил этиш ва мазкур тизим фаолияти учун масъул бўлган ходимларининг соҳага оид билимларини ошириш мақсадида қўлланма тайёрланмоқда. |
Расмий веб-сайтга жойлаштирилади. |
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!