Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Арнасой туманида сайёр қабул ўтказди
16 декабрь 2023 г 262 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров Арнасой туманининг «Олтин водий» МФЙда сайёр қабул ўтказди. Мулоқотда кўтарилган муаммолар мутасаддилар иштирокида муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш чоралари белгиланди.
Қабул аввалида ишсиз оилаларнинг 5 нафарига ўзини-ўзи банд қилишлари учун субсидия асосида тикув машинаси ва сертификатлар топширилиб, тиббий ёрдамга мухтож 10 нафар фуқарога дори-дармонлар берилди.
Мулоқотда 10 дан зиёд фуқаро 3- сектор раҳбаридан ўзларини қийнаётган муаммоларни ҳал этиш борасида ёрдам сўради. Хусусан, ишга жойлашиш, ичимлик суви ва табиий газ таъминотини яхшилаш, яшаш хонадонини табиий газ тармоғига улаш, кўп қаватли уйларни иссиқлик билан таъминлаш, кадастр ҳужжатларини янгилаш каби масалаларга мутасаддилар иштирокида ечим изланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!