Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳрида ўтказилаган семинар жиноятчиликка қарши кураш ва хавфсизликка қаратилди
21 декабрь 2023 г 256 Комментарии: 0
Жиззах шаҳрида «Жиноятчиликка қарши кураш», «Маҳалла хавфсизлиги учун ҳаммамиз биргаликда масъулмиз» ҳамда «Обод ва хавфсиз маҳалла» мавзуларида семинар ўтказилди.
Шаҳарнинг барча секторларидаги маҳаллалар бешлиги учун ўтказилган семинарда Республика прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи аъзолари иштирок этиб, ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад ва вазифалар ҳақида батафсил ахборот берди. Семинар давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, маҳаллаларни обод ва хавфсиз маконга айлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар юзасидан масъулларнинг маърузалари тингланди.
Шунингдек, семинарда ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида юз бераётган нохуш ҳолатларга чек қўйиш юзасидан тавсиялар, қўшма қарор билан белгиланган вазифалар бўйича тушунтиришлар берилди.
Семинар якунида иштирокчиларнинг мавзу бўйича ўзлаштирган билимлари тест синовларидан ўтказилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!