Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зарбдорда тадбиркордан 200 миллион солиқ қарзи мажбурий ундирилди
27 декабрь 2023 г 233 Комментарии: 0
Солиқ ва бошқа мажбурий тўлов қарздорликнинг ошиб кетиши давлат бюджетига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади. Солиқларни ундириш-энг қадимги вазифалардан ва давлатчилик мавжудлигининг асосий шартларидан бири ҳисобламаган.
Мажбурий ижро бюроси Зарбдор туман бўлими томонидан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг солиқ қарздорлигини ундириш умумий юрисдикция судлари ҳамда солиқ органи қарорларига асосан амалга оширилади ва бу борада самарали ишлар қилинмоқда.
Жумладан, Бўлим иш юритувидаги Жиззах вилояти солиқ бошқармасининг ижро варақасига асосан «Zarbdor textil» МЧЖдан 200 млн. сўм ундирилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!