» » Арнасой туманида «Маънавият ва маърифат маскани» очилиди

Арнасой туманида «Маънавият ва маърифат маскани» очилиди

29 декабрь 2023 г 299 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5040-сонли Қарори, Жиззах вилоят ҳокимининг 2021 йил 30 мартдаги 138-сонли қарори ижроси юзасидан Жорий йилнинг 27 декабрь куни Арнасой туманида «Маънавият ва маърифат маскани» очилиши тантанали равишда ташкил этилди.

Тадбирни туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шавкат Кенжабоев очиб берди.

Тадбир давомида ташриф буюрганлар масканда яратилган шароитлар билан танишдилар ва улар иштирокида пресс конференция бўлиб ўтди.

Шунингдек, бир гуруҳ ёшлар иштирокида китоблар тақдимоти ҳамда давра суҳбати ўтказилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!