» » Пахтакор туманида янги маънавият маскани фойдаланишга топширилди

Пахтакор туманида янги маънавият маскани фойдаланишга топширилди

10 август 2023 г 440 Комментарии: 0

Аҳоли, хусусан ёшларимиз ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, айниқса, қишлоқ аҳлининг бадиий адабиёт бўлган меҳрини янада юксалтириш, китоб мутолаа қилиш учун қулай имкониятлар яратиш мақсадида Пахтакор тумани марказида янги ва замонавий Маънавият маскани фойдаланишга топширилди.

— Янги зиё маскани давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил қилинди, — дейди Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими раҳбари Иқболой Умарова. — Ишонамизки, ушбу марказ униб-ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда миллий ғурур, ифтихор туйғуларини шакллантиришга хизмат қилади.

Тадбирда Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан марказ жамоасига жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарлари тантанали равишда топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!