» » Фориш туманида солиқ қарздорлиги ундирилмоқда

Фориш туманида солиқ қарздорлиги ундирилмоқда

04 январь 2024 г 283 Комментарии: 0

Мамлакатимизда сўнгги йилларда солиқ қарзини ундириш соҳасида туб ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Солиқларнинг ўз вақтида ва тўла ҳажмда ундирилиши мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланишини ҳамда ижтимоий-иқтисодий ва мудофаа қудратининг ошишини таъминлайди. Шунингдек, буджетга ҳисобланган солиқларнинг ўз вақтида тўлиқ ундирилиши республика ва маҳаллий ҳокимият органлари зиммасидаги ички ва ташқи мажбуриятларнинг бажарилишида муҳим аҳамиятга эгадир.

Мажбурий ижро бюроси Фориш туман бўлими томонидан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга жисмоний ва юридик шахсларнинг солиқдан бўлган қарздорликларини ундиришда умумий юрисдикция судлари ҳамда солиқ органлари қарорларига асосан амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, мажбурий ижро бюроси Фориш туман бўлими ходимлари томонидан Жиззах вилоят солиқ бошқармасининг ижро варақасига асосан «Нурак каперс» масъулияти чекланган жамияти томонидан 20 миллион сўм бўлган солиқ қарздорлиги тўлиқ ундирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!