Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун” шиори остида Дўстлик туманида тадбирлар давом этмоқда
08 январь 2024 г 248 Комментарии: 0
Дўстлик туманидаги "Қаҳрамон" ҳамда "Олтин водий" маҳаллалари аҳолиси иштирокида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” номли маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.
Тадбирларда маҳаллаларда аҳоли ва айниқса ёшлар ўртасида бой миллий тарихимизни тарғибот қилиб бориш, ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат, она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш мавзулари фикр юритилди.
Тарғибот тадбирлари туман Маданият бўлими бадиий жамоасининг она диёримизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари билан давом эттирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!