Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Шароф Рашидов туманидаги “Янги Ҳаёт” маҳалласи янгиланиш бўсағасида
11 январь 2024 г 336 Комментарии: 0
Жорий йилда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” давлат дастури доирасидаги ишлар тумандаги “Янги Ҳаёт” маҳалласида бажарилиши режалаштирилган.
Шароф Рашидов туман хокими Маҳмуд Холбутаев, сектор раҳбарлари, нуронийлар ва маҳалла фаоллари бошланган эзгу ишларни муваффақиятли амалга оширилишини тилаб дуолар қилишди, бугунги кунда маҳаллада 10 та кўча, 651 та хонадон, 3744 нафар фуқаро истиқомат қилади.
Эндиликда ушбу маҳалладаги ички хўжалик тупроқ йўлларни шағаллаштириш, мактаб болалари ва аҳоли учун пиёдалар йўлакчаси барпо этиш, тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш, электр таъминоти тизимини яхшилаш, аҳолини тоза ва сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ва янгидан ичимлик суви тармоқлари ётқизиш ишлари бажарилиши кўзланган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!