Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда тил бўйича маслаҳатчиларга хизматда фойдаланиш учун 7 номда китоблар топширилди
11 январь 2024 г 294 Комментарии: 0
Жиззах вилояти Шароф Рашидов номли Ахборот-кутубхона марказида шаҳар ва туманлар ҳокимларининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси томонидан тақдим этилган «6 жилдли Ўзбек тилининг изоҳли луғати» тўплами, «Ўзбек тилининг катта имло луғати», “Ўзбек тилининг ўқув имло луғати, «Ахборот технологиялари атамаларининг изоҳли луғати», «Ўзбекистон жой номлари» китоби, «Ўзбек тилининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи», «Кимё атамаларининг изоҳли луғати» каби китоблар тақдимотига бағишланди.
Йиғилишда ушбу китоблар шаҳар ва туманлар ҳокимларининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича туман (шаҳар)лар маслаҳатчиларига хизматда фойдаланиш учун 7 номда, бир нусхадан жами 156 дона китоблар топширилди.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг соҳага оид қарорларининг мазмун-моҳияти юзасидан шаҳар ва туманлар ҳокимларининг маслаҳатчиларига амалий семинар ҳам ташкил этилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!