» » Чорвачилик соҳасида Хитойлик тадбиркорлар билан музокара ўтказилди

Чорвачилик соҳасида Хитойлик тадбиркорлар билан музокара ўтказилди

25 январь 2024 г 139 Комментарии: 0

Жиззах вилояти Эргаш Салиев бошчилигидаги вилоят делегацияси Хитой Халқ Республикасида савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни яқиндан йўлга қуйиш мақсадида бўлиб туришибди.

Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Нодир Нурматов бошчилигида шаҳар ва туманлар ҳокимлари Хитойнинг Бинҳаи шаҳрида жойлашган чорвачилик соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан амалий учрашув ўтказди.

Учрашувда икки томон чорвачилик кластерини ҳудудга қараб ривожлантириш бўйича музокаралар олиб боришди.

Музокаралар давомида Нодир Нурматов мазкур соҳада фаолият олиб борадиган компания вакилларини Жиззах вилоятиуга ташриф буюриб, бу ерда чорвачилик йўналишида фаолият олиб бориш таклифини берди.

Ўз ўрнида хитойлик тадбиркорлар ҳам мазкур йўналишда вилоятимизда фаолият олиб боришга қизиқиш билдиришди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!