Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Навбатдаги ташриф Тянсзин шаҳрига бўлди
20 январь 2024 г 234 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Хитойнинг Тянсзин мери ўринбосари Ли Венхай билан учрашди.
Вилоят ҳокими Эргаш Салиев музокаралар давомида вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий ва инвестиция салоҳияти ҳамда ҳудудларда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари бўйича тушунчалар бериб, вилоятнинг асосий драйвер соҳалари бўлган автомобилсозлик, текстиль, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, туризм соҳасида инвестиция лойиҳалари хусусида сўз юритди.
Бугунги кунда Хитой давлати билан савдо-иқтисодий ҳамкорликлар соҳасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Ташриф давомида ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ижтимоий соҳаларда тажриба алмашинувини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди.
Ўз ўрнида Тянсзин шаҳри мери ўринбосари Ли Венхай ҳам шаҳарнинг салоҳияти ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтар экан, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни юқори баҳолади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!