Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ўзбекистон-Хитой ҳудудлараро форуми ўтказилди
25 январь 2024 г 639 Комментарии: 0
Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида Ўзбекистон-Хитой ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди.
Мазкур форумда вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошчилигидаги Жиззах вилоят делегацияси ҳам иштирок этиб, делегация аъзолари томонидан форум доирасида кўргазмали бурчак ташкил этилди.
Форумда сўзга чиққанлар томонидан икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқалар изчил суръатда ўсиб келаётганлиги таъкидланди ҳамда хитойлик тадбиркорларни яратилган шароитлардан унумли фойдаланишга даъват этилди.
Шунингдек, ушбу инвестиция, савдо ва туризм форуми доирасида Жиззах вилояти делегацияси ҳам Хитой томони билан Б2Б, Г2Б, Г2Г форматида амалий мулоқот ва ишчи музокаралар олиб бориб, вилоятининг инвестициявий жозибаси, яратилган шарт-шароитлар билан таништирилди ва янги инвестиция битимлари ҳамда лойиҳалар юзасидан дастлабки келишув меморандумлари имзоланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!