Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида аҳолининг элeктр энeргия таъминоти яхшиланади
29 январь 2024 г 273 Комментарии: 0
Фориш тумани 2-сектор ҳудудидаги «Гараша» маҳалласи ҳудудидаги қишлоқларга ўтган асрнинг 60 йилларида электр энергияси тармоқлари тортилган эди.
Йиллар ўтиши билан электр энергияси тармоқлари ўз муддатини ўтаб, яроқсиз ҳолга кела бошлади. Тез-тез электр энергияси таъминотида узилишлар бўлиб, аҳолининг норозилигини келтириб чиқара бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октбярдаги «2022 – 2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилингандан кейин Фориш туманидаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
«Гараша» маҳалласи Ғўробоғзи қишлоғида электр ҳаво тармоқларини реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда. Ана шу ишлар якунлангач маҳалла аҳолисининг электр энергияси таъминоти янада яхшиланиб, бу борадаги муаммолар барҳам топади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!