» » Ғаллаоролда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”нинг тарғиботига бағишланган тадбир ўтказилди

Ғаллаоролда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”нинг тарғиботига бағишланган тадбир ўтказилди

31 январь 2024 г 223 Комментарии: 0

Ғаллаорол туманининг “Олимлар”, “Бахт”, “Кўкгумбаз” ҳамда “Қангли” МФЙлари аҳолиси иштирокида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”нинг тарғиботига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир иштирокчиларига йилнинг номи, мазмун-моҳияти тўғрисида маълумотлар берилди ҳамда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист” унвони соҳибаси Умсун Астанованинг ҳаёти ва иш фаолиятига бағишланган “Матонатли аёл қиссаси” китобининг тақдимоти ўтказилди.  

Шунингдек, “Бахт”МФЙ ёшлари иштирокида китобхонликни тарғиб қилишга йўналтирилган “Китоб билимлар хазинаси” мавзусида “Нуронийлар ва ёшлар учрашуви” ҳам ташкил этилди. Тадбир давомида ота-оналар ҳамда ёшлар учун ташкил этилган бадиий адабиётлар кўргазмаси иштирокчиларнинг диққат марказида бўлди.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!