Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
31 январь 2024 г 280 Комментарии: 0
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “S.M.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Ф.М. харидорга ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 150 дона “Тебантин” ва “Флебодиа” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департамент ва ДХХнинг Ургут тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро В.Х. Самарқанд шаҳри “Гуллар боғи” МФЙ ҳудудида 50 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Г.К.га сотган вақтида ушланиб, жами 90 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!