» » Мирзачўл туманида дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Мирзачўл туманида дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

04 июнь 2022 г 581 Комментарии: 0

Мирзачўл туманида тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан Мирзачўл туманида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Х. дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 12 975 дона “Авифлокс” номли дори воситасини фуқаро А.га 156 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3–моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!