Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда дори воситаларини дорихонадан ташқарида сотиш ҳолати аниқланди
05 август 2022 г 698 Комментарии: 0
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарбдор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.А. дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 6 000 дона «МИЛКОРТИН» номли ва 100 дона «Мохифлон» номли дори воситаларини жами 121 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!