» » РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

13 январь 2024 г 97 Комментарии: 0

Жиззах вилоятининг Фориш туманида чорвачилик йўналишида фаолият юритувчи 108 та фермер хўжаликлари номидан 42 нафар фермер хўжаликлари раҳбарлари ижтимоий тармоқларда мурожаат қилган.

Ушбу 42 нафар фермер хўжаликлар раҳбарларини 2023 йил 27 ноябрда,  2024 йил 12 январда вилоят ҳокими, тегишли ўринбосарлари ва Фориш туман ҳокими ҳамда масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари иштирокида қабул қилинган.

Қабулда, чорвачилик фермер хўжаликлари раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасини фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4817-сонли қарори ҳамда 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059-сонли Фармони талабларидан келиб чиққан ҳолда, Республикамизнинг барча вилоят туманларидаги, шу жумладан Фориш туманидаги яйлов ер майдонлари Республика пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг доимий эгалигига ўтказиб берилганлиги тушунтирилган.

Чорвачилик фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан бугунги кунда мазкур Фармон талаблари бўйича ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ва хабардор қилинмасдан яйлов ер майдонларини Республика пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига ўтказиб юборилганлигини, бу ҳақда 2023 йилнинг август ойида хабар топишганлигини айтиб ўтган.

Бундан ташқари, мазкур масалада вилоят Яйлов хўжаликларини ривожлантириш уюшмаси раиси Фаҳриддин Абдураззоқов ва туманда фаолият кўрсатаётган кластерларни иш фаолиятидан норози эканлигини билдирган.

Чорвачилик фермер хўжаликлари раҳбарларининг бир неча бор вилоят ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ҳамда бир вақтнинг ўзида Яйлов хўжаликларини ривожлантириш уюшмаси раиси Фаҳриддин Абдураззоқовни иш фаолиятидан норозиликлари инобатга олиниб, вилоят ҳокимлигининг 2024 йил 12 январдаги 04-28-сонли хати орқали Республика Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига Ф.Абдураззоқовни иш фаолиятига баҳо бериш юзасидан хат киритилганлиги фермерларга айтиб ўтилган.

Шунингдек, ҳуқуқлари паймол бўлаётган чорвачилик фермерларини Фориш туман ҳокими Икром Матиев ҳам қабул қилганлигини, бу масаладан хабари борлигини билдириб, ҳудудида чорвачилик билан шуғулланаётган фермер хўжаликлари туман ҳокимлигига келишларини сўраб, қонуний ҳуқуқларини тиклаш учун маъмурий судларга даъво аризалар киритилишида ҳуқуқшуносларни жалб этиб, амалий ёрдам кўрсатилишини билдирган.

Бугунги кунда, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Фориш туман кенгаши томонидан туманда фаолият кўрсатаётган чорвачилик фермер хўжаликларини бузилган ҳуқуқларини қонуний ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 89-моддасига асосан               52 нафар чорвачилик фермер хўжаликлари раҳбарларининг шикоятлари судлар томонидан кўриб чиқилмоқда. Шу кунгача 29 нафар фермер хўжаликларининг паймол қилинган ҳуқуқлари судларнинг ҳал қилув қарорига асосан тикланган, 6 нафари суд жараёнида ҳамда 17 нафари бўйича судга тегишли ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Судларнинг ҳал қилув қарорига мувофиқ қонуний ҳуқуқлари тикланаётган чорвачилик фермер хўжаликларнинг фаолиятига аралашмаслик бўйича тегишли масъулларга кўрсатмалар берилган.

 

 

 

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!