» » Масъуллар жиззахлик чорвадорлар билан учрашди

Масъуллар жиззахлик чорвадорлар билан учрашди

07 март 2022 г 461 Комментарии: 0

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов бошчилигидаги ветеринария ва чорвачилик соҳасининг мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Жиззах вилоятида бўлиб турибди.

Ишчи гуруҳ жойларда соҳа вакиллари билан учрашувлар ташкил қилмоқда. Таъкидлаш жоиз, бу каби тадбирлар давлатимиз раҳбарининг “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан “Жиззах органик” чорвачилик кластерида давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги ва “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Вилоятдан жалб қилинган фермер хўжаликлари раҳбарлари ва тадбиркорлар учун ўқув-семинари ташкил этилиб, йирик чорвачилик хўжаликларини маҳаллалар бўйича чорвачилик кооперацияларига ихтисослаштириш имкониятлари таҳлил қилинди.

Шунингдек, вилоятдаги мавжуд чорвачилик хўжаликларида озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида беда, буғдой, арпа, маккажўхори, рўч, трава смец, жўхори, рапс каби ўндан ортиқ озуқабоп экинлар агрономияси бўйича тегишли тавсиялар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!