» » Жиззахда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш ҳамда халқаро тажрибаларни жорий этиш бўйича семинар ўтказилди (видео)

Жиззахда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш ҳамда халқаро тажрибаларни жорий этиш бўйича семинар ўтказилди (видео)

30 март 2021 г 1 051 Комментарии: 0

Бугун Жиззах вилояти мусиқали драма театрида Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Jizzax Organic МЧЖ қишлоқ хўжалиги кластери ҳамкорлигида “Чорвачилик тармоқларини ривожлантириш ҳамда халқаро тажрибаларни жорий этиш” бўйича ўқув амалий семинар ташкил этилди.

Ўқув-амалий семинарни ўтказишдан асосий мақсад, чорвачилик тармоқларига қарорлар билан белгилаб берилган имтиёзларнинг моҳиятини чорвачилик субъектларига етказиш, соҳани янада ривожлантириш учун самарали озиқлантириш технологияларидан фойдаланиш, наслли қорамолларни бўрдоқчилик ва сутчилик йўналишида халқаро тажрибадан келиб чиқиб парваришлаш ҳамда чорвачилик субъектлари билан мутахассислар ўртасида фикр алмашинишдан иборат бўлди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давла қўмитаси томонидан “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир чора қўшимча чора-тадбир тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори ижросини таъминлаш борасида қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:

Қарорга мувофиқ:

– 1 кг тирик вазндаги гўшт учун 2000 сўм, 1 литр сут учун 200 сўм;

– 1 кг парранда гўшти учун 800 сўм ва 1 дона тухумга 50 сўм;

– интенсив усулда етиштирилган 1 кг совуқ сув (форель, ласос ва осётр) балиқлари учун 3000 сўм ва бошқа турдаги балиқлар учун 1000 сўм миқдорида субсидиялар бериш жорий этилди.

Айни пайтда йирик чорвачилик комплекслари қурилиши бўйича қўмита томонидан ташаббускорлар билан кенг қамровли мулоқот ва музокара жараёнлари олиб борилмоқда. Қўмита мутахассислари томонидан Қарор билан тасдиқланган рўйхат бўйича четдан келтириладиган товарлар учун қўшилган қиймат солиғи тўлашни 180 кунгача узайтириш ва тўлангандан сўнг 20 кунда  тадбиркорларга қоплаб бериш механизмини йўлга қўйиш борасида тегишли ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликдаги “йўл харитаси” ишлаб чиқилмоқда.Шунингдек, балиқчилик ва паррандачилик соҳасида суғурталаш тартиби ишлаб чиқилмоқда.

Семинарда Jizzax Organic МЧЖ қишлоқ хўжалиги кластери мутахассислари чорвачиликда наслчилик ишларини тўғри йўлга қўйиш, наслли молларни тўғри парвариш қилиш, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш борасидаги тажрибалари хусусида фикр алмашди.

Мутахассислар томонидан чорвачиликни ривожлантиришда мазкур тармоқ тараққий этган давлатлар тажрибаси, энг сўнгги ветеринария перепаратлари, асбоб-усканалар тўғрисида маълумотлар берилди. Ва йирик шохли моллар наслчилик ишида бўғоз сигир ва ғуннажинларни парвариш қилиш муҳим аҳамиятга эгалиги, бу борада  Jizzax Organic МЧЖ қишлоқ хўжалиги кластери энг янги самарадор усулларни ишлаб чиққанлигини маълум қилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!