» » Жиззахда асаларичилик кооперациялари ташкил этилади

Жиззахда асаларичилик кооперациялари ташкил этилади

04 март 2022 г 850 Комментарии: 0

Давлатимиз раҳбарининг “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қатор ишлар қилинмоқда.

Ушбу ҳужжат ижроси доирасида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов бошчилигидаги ветеринария ва чорвачилик соҳасининг мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Жиззах вилоятида бўлиб турибди.

Ишчи гуруҳ Мирзачўл тумани Мирзачўл массивидаги “Асил асаллари” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Хўжаликнинг умумий ер майдони 1 гектарни ташкил этади. Бугунги кунда асалари оилалари сони 500 тани ташкил этиб, туманнинг асаларичиликда асосий таъминотчиси ҳисобланади.

Ишчи гуруҳ мазкур хўжалик имкониятларини ўрганиб, тадбиркорга 400 млн. сўм узоқ муддатли имтиёзли кредит ажратиш, шу ерда асалари устахонаси ва ўқув хоналарини ташкил этиш, маҳалла ишлари бўйича ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларини “хонадонбай” таҳлил қилиб, асаларичилик кооперациясини йўлга қўйишга келишиб олди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!