» » Соғлиқни сақлаш вакиллари учун "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остидаги учрашув ўтказилди

Соғлиқни сақлаш вакиллари учун "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остидаги учрашув ўтказилди

03 февраль 2024 г 343 Комментарии: 0

Жиззах вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва ҳудудий тизимлари раҳбар ҳамда ходимлари иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остидаги кенг қамровли профилактик-тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбир Жиззах вилояти Кардиология ва кардиохирургея биносининг маънавият хонасида ўтказилиб, тадбирда Жиззах вилояти ҳокимининг Дин ва жамоат ишлари бўйича ўринбосари Л.Аҳмаджонов қатнашди ва олиб борди.

Кун тартибидаги масала яъни, Жиззах вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва ҳудудий тизимлари раҳбар ҳамда ходимлари ўртасида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остидаги кенг қамровли профилактик-тарғибот тадбирларининг мазмун моҳиятини етказиш масаласида суҳбатлар ўтказиб, уларга ушбу мавзўлар юзасидан "Асл Ислом динининг мазмун моҳияти тўғрисида" тушинтиришлар бериб бориш, шифокор ва ҳамширалар ҳамда барча тиббиёт соҳасида хизмат олиб борувчи маъсул шахслар томонидан интирнет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида турли-хил экстремистик оқим ва миссионерлик ҳаракалари домига илинмаслик, ақидапарастлик ғоялари билан йўғирилган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Суднинг 2020 йилдаги Қарори билан экстремистик материаллар сирасига киритилган китоблар, дисклар ва бошқа турдаги ноқунуний адабиётлардан фойдаланмаслик юзасидан тўлиқ тушинчалар бериб бориш юклатилди.

Тадбирда "Адашганлар" номли ведиоролиги намойиш этилиб, Жиззах вилояти "Тасвирий ойна" бўлими томонидан тайёрланган "Терроризм ва экстремизмга қарши курашамиз" шиори остидаги расмлар кўргазмаси ташкиллаштирилиб, тадбир иштирокчилари эътиборига хавола қилинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!