» » Фориш туманида янги тайинланган  ташкилот раҳбарлари  таништирилди

Фориш туманида янги тайинланган  ташкилот раҳбарлари  таништирилди

06 февраль 2024 г 381 Комментарии: 0

Фориш туман ҳокимлигида туман ҳокими Икром Матиев бошқариб борган кенгайтирилган фаоллар йиғилишида янги тайинланган бир қатор ташкилот раҳбарлари таништирилди.

Жумладан, Исломов Шавкат Яхшибоевич Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Жиззах вилоят бошқармасининг 2024 йил 30 январдаги буйруғига асосан Ўзбекистон маҳаллалар уюшмасининг Фориш туман бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Жиззах вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2024 йил 25 январдаги буйруғига асосан Турдибеков Давронбек Алишер ўғли Фориш туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Туман ҳокими янги тайинланган раҳбарларни таништирар экан, уларнинг келгуси фаолиятларида омад тилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!