» » Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди

07 февраль 2024 г 415 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдаги эллик биринчи сессияси ўтказилди.

Унда вилоятдан сайланган Сенат аъзолари Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди. Сессия кун тартибига 11 масала киритилди.

Сессия аввалида, Сектор раҳбарларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида амалга ошираётган ишлари бўйича ҳамда Вилоят прокуратураси органлари томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлари ва вилоятда хуқуқбузарликларни олдини олиш ва унинг профелактикаси ҳамда вилоят прокуратураси томонидан коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида, ИИБ томонидан 2023 йилда вилоятда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ҳисоботларини эшитилди.

Шунингдек, вилоятда ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган “Ёшлар бандлик дастурлари”ни амалга ошириш бўйича бажарилаётган ишлари, вилоятда рақамлаштириш ишларини янада жадаллаштириш, вилоят мактабгача ва мактаб таълими тизимида 2023 йилда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалари тўғрисида маълумот берилди.

Қолаверса, Президентимизнинг 2022 йил 4 апрелдаги “Автомобил йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-190-сон ва 2022 йил 12 июлдаги ПҚ-316-сон 2022—2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган «Хавфсиз ва равон йўл» умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида қарорларининг ижроси тўғрисида ахборот эшитилди.

Шундан сўнг, вилоятда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги таърифларни ҳамда шаҳар ва туманларда фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича зарарсиз чиқиндиларни чиқариш юзасидан вақтинчалик меъёрларни белгилаш ҳамда вилоятда ичимлик суви ва оқова сув хизматлари нархларини ўзгартириш тўғрисида маълумотлар берилди.

Якунда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2024 йилги иш режасини тасдиқлаш тўғрисида муҳокама бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!