Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида "Маҳалла еттилиги" учун ўқув-семинар ташкил этилди
10 февраль 2024 г 225 Комментарии: 0
Фориш туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-209-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402-сон қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан ўқув-семинар ташкил этилди.
Тадбирда ушбу қарор ва фармоннинг мазмун-моҳияти ва амалга ошириш механизмларини ижрочиларга сифатли етказиш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш Агентлиги, Давлат бошқаруви академияси ҳамда бириктирилган ҳудудий тренерлар иштирок этишиб, тумандаги «маҳалла еттилиги» ҳамкорлигида белгиланган вазифалар ва тавсиялар юзасидан фикр алмашилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!