Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаорол тумани ёшлар билан сайёр қабул ўтказилди
10 февраль 2024 г 211 Комментарии: 0
Ёшлар ишлари агентлигининг Жиззах вилоят ёшлари ишлари бошқармаси бошлиғи Отабек Мусурмонов белгиланган режа асосида ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ғаллаорол тумани ёшлар билан сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда ёшлардан жами 18 та мурожаат бўлиб, жами мурожаатлардан 10 таси жойида ҳал этилди, 6 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 2 таси тегишли ташкилотларга бошқарма томонидан йўналтирилишига келишиб олинди.Мурожаатларнинг асосий қисми - ёшлар бандлигини таъминлаш, даволаниш харажатларида амалий ёрдам бериш кабилардан иборат бўлди.
Шунингдек, фаол ёшлар томонидан бир қатор таклифлар билдирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!