» » Форишда "Қўмондон ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди

Форишда "Қўмондон ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди

17 февраль 2024 г 155 Комментарии: 0

Фориш тумани «Боғдон» маҳалласида жойлашган 30-сон маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Фарруҳ Зиёбоуевнинг туман ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирни Фориш туман ҳокими Икром Матиуев кириш сўзи билан очиб, ёшларни юртимизда баркамол инсонлар бўлиб улғайишлари учун яратиб берилаётган шарт-шароитларга тўхталиб ўтди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Фарруҳ Зиёбоуев юртимизда бўлаётган ўзгаришлар, ҳарбий структурадаги кенг кўламда олиб борилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ва янги қабул қилинган қарор ва низомлар ҳақида айтиб ўтди.

Шу билан ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, армиямизни замонавий қурол-яроғлар билан таъминланганлиги, юртимизда ёшларга яратилаётган шароитлар, ҳарбий ўқув юртларига ўқишга топширишда хизматга боришдаги ва ишга киришдаги имтиёзлар ҳақида тушунтириш бериб ўтди.

Тадбирда ёшлар томонидан ҳам саволлар берилиб, ҳарбий хизмат ва ўқув юртлари ҳақида ўзларини қизиқтирган йўналишлари бўйича кўплаб маълумотларга эга бўлдилар.
Тадбирда ёшлар армиямизда қўлланилаётган замонавий қурол-яроғлар билан яқиндан танишдилар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!