» » Янгиободда «Қўмондон ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди

Янгиободда «Қўмондон ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди

16 октябрь 2023 г 439 Комментарии: 0

Жиззах вилоятининг энг олис ҳудуди, қўшни Тожикистон Республикаси билан чегарадош бўлган Янгиобод туманида Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Фаррух Зиябаев иштирокида «Қўмондон ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди.

Тумандаги сектор раҳбарларининг ҳамроҳлигида самимий ва кўтаринки кайфиятда ўткан учрашув ёшларга берилаётган эътибор, имтиёз ва имкониятлардан кенг фойдаланиши ва миллий армиямиз сафларида хизмат қилиш истакларини янада оширишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Учрашувда дастлаб қўмондон сўзга чиқиб Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилиш ва олий ҳарбий таълим муассасаларида таҳсил олиш тўғрисида берган маълумотлар, ёшларнинг ватан ҳимоячиси бўлиш, Ватанга садоқат ва фидойилик билан хизмат қилиш каби ҳисларни уйғотди.

Бундан ташқари учрашув давомида ёшларнинг ҳарбий ва турли соҳадаги қизиқишларига оид савол ва мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди ва тегишли мутахассислар томонидан тўлиқ тушунчалар бериб ўтилди.

Шунингдек, туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда олис ҳудуд ёшларини ҳарбий қисмларга таклиф этиб, уларнинг миллий армиямиздаги ўзгаришлар хусусида маълумотга эга бўлиши ва улар ўртасида турли ҳарбий спорт мусобақаларини ва фестивалларни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди ва ҳарбий ватанпарварлик фестивалини туманнинг олис ҳудуди «Сармич» маҳалласидан бошлаб ўтказиш келишиб олинди.

Учрашув давомида туманнинг энг фаол ёшлари яъни «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракатига аъзо бўлган 100 нафар ёшларга кўкрак нишонлари тантанали топширилди.

Учрашувдан сўнг, туман аҳли ва ёшлар учун ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.

Ундан ҳарбий хизматчиларнинг қўл жангги, фахрий қоровулнинг саф чиқишлари, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳамда ҳарбий оркестр жамоаларининг она Ватанни тараннум этувчи куй-қўшиқлари ўрин олди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!