Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабул ўтказилди
20 февраль 2024 г 284 Комментарии: 0
Жиззах вилоятининг Пахтакор, Зафаробод ва Шароф Рашидов туманлари ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар учун суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Унда жами 43 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди.
Мурожаатларнинг 34 таси жиноят, 8 таси фуқаролик ва 1 таси иқтисодий ишлар бўйича бўлди. Мурожаатлардан 11 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 32 та мурожаат ижобий ҳал этилди.
Жиноят ишлари бўйича Пахтакор, Зафаробод ҳамда Шароф Рашидов туман судлари томонидан ўтказилган сайёр мажлисларда 2 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган бўлса, 23 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди. 8 нафар маҳкумнинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!